Беларусь тергов қўмитаси мамлакатнинг Литва билан чегарасида қўлга олинган Алесь Михалевич иши бўйича тергов ҳаракатларини қайтадан бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўмита расмий вакили Сергей Кабаковнинг таъкидлашича, Михалевич Беларусга қайтгани муносабати билан унга нисбатан очилган жиноий иш тикланди. Аммо у мамлакатга ўз ихтиёри билан келганлиги учун ҳибсга олинмай, манзилни рухсатсиз тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)