Молдова президенти Николай Тимофти пойтахт Кишинёвнинг бош майдонидаги норозилик намойиши қатнашчилари талабига кўра истеъфо бериш ниятида эмас. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен истеъфога чиқмайман, — дея таъкидлаган давлат раҳбари. — Бундай қарор Молдовадаги вазиятни янада чигаллаштириши мумкин».
6 сентябрь, якшанба куни мамлакатда кейинги 20 йил мобайнидаги энг катта норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари президент ва ҳукумат истеъфо бериши ҳамда муддатидан олдин парламент сайлови ўтказилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)