Сурия ўз ҳудудида Россия қўшинлари борлигини инкор этди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви» радиоси.
Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Имрон аз-Зоуби маълум қилди. У шу хусусдаги маълумотларни «Сурия душманлари тарқатаётган миш-мишлар» деб атади. Шу билан бирга, вазир Москва ва Дамашқ ўртасида ҳарбий алоқалар мавжудлигини инкор этмади.