Туркиянинг Ҳаккяри вилоятида жойлашган Даглижа шаҳрида курд жангариларининг мина ҳужуми натижасида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Eurointegration.com» хабар беради.
Яна олти нафар Туркия қуролли кучлари вакили яраланди.
Ҳужумдан сўнг Туркия армияси тақиқланган Курдистон ишчи партиясига қарши операцияни бошлади. Жумладан, бунга тўртта F-16 ва учта F-4 қирувчи самолёти жалб этилди.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 7 сентябрь, душанба кунининг кечки ҳолатига кўра, авиаҳужумлар доирасида курд жангариларининг 23 та нишони йўқ қилинган.
Изоҳ (0)