Apple Watch «ақлли» соати буюк британиялик аёлнинг билагини куйдирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Жабрланувчининг ўзи маълум қилишича, автомобилда узоқ вақт юриш давомида соат қуёш нурлари таъсирида қизиган, натижада металл корпус билагини куйдирган.
Аёл «ақлли» соатни қайтариш учун Apple дўконига мурожаат қилди, бироқ учинчи уринишда, Apple Store менежери билан суҳбатдан сўнггина пулини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Унга соатни янгисига алмаштиришни таклиф қилишди, бироқ аёл рад этди.
Изоҳ (0)