«Ўзстандарт» агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатларини излаш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилди. UzReport хабарига кўра, бунда хизмат маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аккредитациядан ўтган органлар томонидан берилган ва 2015 йилдан Давлат реестрига киритилган сертификатларни излайди.
Фойдаланувчи сертификатни бланка рақами, реестр рақами, аризачининг СТИР рақами, амал қилиш муддати, сертификатлаштириш идораси, аризачининг номи, маҳсулот номи бўйича излаши мумкин. Ҳар бир фойдаланувчи 2015 йилда берилган мувофиқлик сертификатини унинг Давлат реестрида борлигини текшириб кўриши мумкин.
«Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур хизматни 2015 йил январида маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича ишларни ҳисобга олиш ахборот тизими жорий этилганидан сўнг амалга ошириш имкони пайдо бўлди.
Изоҳ (0)