Sputnik мультимедиа ахборот агентлиги «Sputnik Ўзбекистон» ахборот порталини ишга туширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Янги портал ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб боради. Лойиҳа sputniknews-uz.com, oz.sputniknews-uz.com, ru.sputniknews-uz.com манзилларида жойлашган бўлиб, долзарб халқаро мавзулардаги хилма-хил фикрларни ёритишга ихтисослашган.
Порталнинг ўзбек тилидаги талқини Sputnik’нинг абхаз, араб, арман, грузин, дорий, инглиз, испан, курд, қозоқ, қрим-татар, қирғиз, латиш, молдован, озарбайжон, немис, поляк, португал, пушту, серб, турк, тожик, украин, фин, француз, хитой, ҳинд, эстон ва япон тилларидаги версиялари қаторини тўлдиради.
«Sputnik ўз муштарийларига турфа контент — инфографика, видео, фоторепортажлар, онлайн эфирлар, интернет-сўровномаларни, янгиликлардан ташқари таҳлилий мақолалар, эксклюзив интервьюлар ва экспертларнинг мулоҳазаларини таклиф қилади», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)