Янги iPhone 7 смартфони «аждоди»дан сезиларли юпқа бўлади. «Корреспондент.net»нинг ёзишича, бунда гап 6—6,5 миллиметр атрофидаги қалинлик ҳақида бормоқда.
Агар мазкур тахминлар тасдиқланадиган бўлса, iPhone’нинг янги авлоди қалинлик жиҳатдан iPad Air 2 ва iPod Touch’нинг энг замонавий версияларига етиб олади — мазкур қурилмаларнинг қалинлиги 6 миллиметрдан бироз кўпроқ.
Таққослаш учун, айни вақтда сотилаётган iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларининг қалинлиги мос равишда 6,9 ва 7,1 миллиметрга тенг.
Эслатиб ўтамиз, янги iPhone смартфонларининг тақдимоти 2015 йил 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)