Apple компаниясининг собиқ ходими, iPod ва iPhone ишланмаларида қатнашган Брэда Сьюэлла мебель танлаш ва сотиб олишдаги анъанага айланган амалиётни ўзгартириш вақти келди, деб ҳисоблади. Бу ҳақда «Лайфхакер» хабар бермоқда.
Брэд асос солган Campaign компанияси томонидан тайёрланган мебеллар жуда енгил ва уларни қуруқ қўл билан — қўшимча асбоб-ускунасиз тезда йиғиш мумкин. Иккинчи муҳим жиҳат — мебель осон қадоқланади, осон ташилади ва осон етказиб берилади. Масалан, ўриндиқ деталлари автомобилнинг багаж қисмига бемалол сиғадиган FedEx ва UPS’нинг стандарт қутиларидан қийинчиликсиз жой олади.
Campaign кресло ва диванларининг деталлари лазер ёрдамида кесилади. Компания мебеллари кўп марта ташилиш учун чидамли бўлиши мақасадида уларда мустаҳкам пўлат рамалар, ишончли ёғоч оёқчалар ва табиий материаллардан тайёрланган узоқ муддатли қопламалардан фойдаланилади.
https://www.youtube.com/watch?v=SF2Jcws3-44&феатуре=youtu.be
Фаолиятини эндигина йўлга қўйган компания ҳозирги вақтда дастлабки буюртмаларни қабул қилмоқда ва у таклиф қилаётган нархлар Швециянинг IKEA ширкати жиҳозлариникидан қиммат, бироқ нарх мебелни етказиб бериш харажатларини ҳам ўз ичига олган. АҚШ ичидаги буюртмалар 2015 йил ноябридан бажарилади, халқаро бозорга чиқиш ҳақида ҳозирча гап-сўз йўқ.
Изоҳ (0)