Руминия пойтахти Бухарест мэри Сорин Опреску порахўрлик айбловларини тергов қилиш доирасида ўз уйида ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Руминия пойтахти мэри лавозимини икки муддатдан бери банд этиб келаётган Опреску муниципал шартномаларни қўлга киритган компаниялардан пора олганликда айбланди.
Прокурорлар таъкидлашича, мэр олди-сотди суммасининг 10 фоизини олган. Унинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.
63 ёшли Сорин Опреску дастлаб 24 соатга ҳибсга олинган. Прокуратура тергов олиб борилаётган вақтда ҳибсни бир ойга чўзишни сўраб судга мурожаат қилади.
Изоҳ (0)