Мадриднинг «Реал» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду қариганида қандай қиёфада бўлишини намойиш этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Футболчи Instagram’даги саҳифасида ҳазиломуз коллаж эълон қилди, унда футболчининг болалик давридаги суратларидан тортиб, қариган қиёфасигача барчаси акс этган.
«Қариган Роналдунинг суратлари, турган гапки, компьютер графикаси ёрдамида ишлаб чиқилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)