Мисрдаги Синай ярим ороли шимолида рўй берган кетма-кет портлашлар натижасида у ерда фаолият олиб борувчи экстремистик ташкилотнинг камида 15 жангариси ҳалок бўлди, яна ўн нафари яраланди, дея хабар бермоқда »ТАСС». Террорчилар Ғазо сектори чегарасидаги Рафах туманида жойлашган мактаблардан бирига мина жойлаётган пайтида портлаб кетган.
«Ансар Байт ал Макдис» гуруҳи жангарилари ўқув муассасасини ўзларига бошпана қилиб олган ва у ерда қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи қурилмаларни сақлаган. Бир неча киши армия ҳужумидан хавфсираб, бино атрофи ва ичига портловчи модда зарядини жойлаб чиқаётган бўлган. Шунда бомбалардан бири тўсатдан ишга тушган, натижада қолган портловчи моддалар ҳам портлаб кетган.
Изоҳ (0)