Беларусь президенти Александр Лукашенко 5 сентябрь, шанба куни навбатдаги, у учун бешинчи сайловларда қатнашишга Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Лукашенкога давлат раҳбари лавозими учун уч киши рақобатчилик қилади. Бу ҳақда имзо варақаларини текшириб, сўнг эълон қилинган натижалар орқали маълум бўлди.
Беларусь қонунларига кўра, номзод камида 100 мингта ишончли имзо йиғиши керак, бу топшириқни тўрт киши бажара олди, булар — Лукашенко (1,75 миллионта имзо), казаклар атамани, Беларусь ватанпарварлик партияси етакчиси Николай Улахович (150 минг), Либерал-демократик партия етакчиси Сергей Гайдукевич (140 минг) ва «Говори правду» фуқаролик кампанияси активисти Татьяна Короткевич (106 минг) бўлди.
Изоҳ (0)