Беларусь президенти Александр Лукашенконинг 11 ёшли ўғли Николай Хитойдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёқимтойига айланди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.
3 сентябрда Пекинда бўлиб ўтган парадда қатнашган Лукашенко расмий маросимда ўғлини Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пен Лиюанга таништирган. Хоним болакайни юзидан ўпиб қўйиб, турмуш ўртоғининг ёнига туришга ишора қилади. Бироқ Николай қаёққа ўтишни билмай бироз довдираб қолганини хитойлик фойдаланувчилар сезган. Улар Лукашенконинг ўғлига «кичик шаҳзода» деб ном қўйиб олган.
«Беларусь президентининг ўғли» хештеги Хитой Интернетидаги энг оммавий мавзулардан бирига айланди. Маҳаллий телеканаллардан бири эса жиддий тадбирда «кўккўзли, малласоч шаҳзода»нинг пайдо бўлгани унга жозиба бағишлаганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)