Буркина-Фасодан Дакарга томон парвоз қилаётган тиббиёт самолёти Сенегалдан ғарб томонда йўқолиб қолди. «ТАСС» хабарига кўра, самолёт бортида етти киши, жумладан, франциялик бемор ҳам бўлган.
Сенегал фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотларига кўра, самолёт Уагадугудаги Senegalair хусусий компаниясига тегишли эди. У Буркина-Фасодан Дакарга учаётган эди, радарлар экранидан эса 5 сентябрь, шанба куни оқшомда, Сенегал пойтахтидан 118 километр ғарбда йўқолиб қолган.
Самолётни излаш ишларида Сенегал қуролли кучлари ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ (0)