АҚШнинг Шимолий Каролина штати Шарлотт шаҳрида номаълум шахс беш кишидан иборат оилага қарата ўт очди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
WSOC-TV телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса оилавий байрам вақтида — оила аъзолари уй ҳовлисида турган вақтда юз берган.
Отишма натижасида икки вояга етган шахс ва бир бола тан жароҳати олган, 9 ёшли қизча ҳалок бўлган.
Қайд этишларича, ўқ узган киши нима сабабдан бундай қилгани номаълум. Ҳодиса жойида полиция ходимлари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)