АҚШнинг теннис бўйича очиқ чемпионатида италиялик Флавия Пеннетта ва руминиялик Моника Никулеску ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақа кортга қулаб тушган дрон туфайли вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда New York Daily News хабар беради.
«Мен бироз қўрқиб кетдим. Кортга қулаб тушган дронни бомба деб ўйладим», — дейди италиялик теннисчи.
Полиция томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида учувчисиз қурилманинг эгаси қўлга олинди. Гаджет эгаси Бруклин Инновацион технологиялар академиясининг 26 ёшли ўқитувчиси Даниэл Верлей эканлиги аниқланди. Унга техник қурилмадан белгиланмаган жойда фойдаланганлик юзасидан айблов эълон қилинди.
Дрон бўш ўринга қулаб тушганлиги учун стадиондагилардан ҳеч ким жабрланмади. Баҳс Пеннеттанинг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)