Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Twitter микроблоглар хизмати орқали қанча пул ишлаб топиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Opendorse агентлиги маълумотларига кўра, ҳар бир реклама твити учун португалиялик футболчи 230 минг 366 евро миқдорида ҳақ олади.
Таққослаш учун, Роналдунинг «Реал»даги жамоадоши Хамес Родригес ҳар бир твит учун тахминан 40 минг, баскетболчи ЛеБрон Жеймс эса 125 минг евро миқдорида пул ишлайди.
Қайд этиш жоиз, Роналдунинг твиттерига 37,7 миллион киши обуна бўлган. Унинг «Реал»даги йиллик маоши 21 миллион еврога тенг.
Изоҳ (0)