Францияда ҳукумат олиб бораётган сиёсатдан норози фермерлар оммавий норозилик намойишини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Давлат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инқирозни бартараф эта олмаётгани сабаб, одамлар Париж кўчаларига дала техникаларини олиб чиқишга қарор қилган.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари солиқлар ва ижтимоий тўловларни сезиларли пасайтиришни, харид нархларини оширишни, шунингдек, улар тайёрлайдиган маҳсулот таннархига таъсир қиладиган бир қатор экология нормаларини бекор қилишни талаб этмоқди.
Изоҳ (0)