NASA муҳандислари космик қурилмаларни комета ёки астероид каби кичик осмон жисмларига қўндиришнинг янги услубини таклиф қилди, дея хабар бермоқда Meduza. Улар гарпун ёрдамида кометаларга зонд уламоқчи.
NASA реактив ҳаракат лабораторияси ходими Масахиро Оно айтишича, қурилма осмон жисмига занжирли гарпун отади, сўнг комета ва зонд тезлиги тенглашмагунича, занжирни бўш қўяди, ундан кейин занжирни аста-секинлик билан тортиб, объектга яқинлашади.
NASA ушбу услубни балиқ тутиш билан қиёслади, бунда комета балиқ, космик қурилма балиқчи ролида бўлади.
Янги услуб ёқилғини сарф қилмаслик ва битта миссия давомида бирйўла бир нечта осмон жисмига қўниш имконини беради.
Изоҳ (0)