Грециянинг Кос ороли томон сузиб кетаётган муҳожирларнинг камида 11 нафари чўкиб кетди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, 16 муҳожирни олиб кетаётган қайиқ денгизда ағдарилиб кетган, оқибатда етти киши ҳалок бўлган. Уларнинг тўрт нафари қутқариб қолинган, беш нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.
Бортида суриялик олти муҳожир бўлган бошқа бир қайиқ эса Туркиядан узоқлашиши билан чўкиб кетган. Натижада уч бола ва бир аёл ҳалок бўлган, икки киши қирғоққа қадар сузиб келишга муваффақ бўлган.
Аввалроқ БМТ йил бошидан бери Ўртаер денгизини кечиб, Европага етиб олишга уринган муҳожир ва қочоқлар сони 300 минг нафардан ошиб кетгани ҳақида ҳисобот берганди.
Изоҳ (0)