АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер, агар Пхеньян Жанубий Кореяга ҳужум қиладиган бўлса, Сеулни ҳимоя қилишга ваъда берди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Шимолий Корея унинг исталган иғвосига нисбатан жавоб берилишини англаши ва бизни ҳамда жанубий кореялик иттифоқчиларимизни мағлуб этиш учун ўзида ҳеч қандай имконият йўқлигини тушуниши керак», — деди Пентагон раҳбари.
Унинг қайд этишича, Корея яримороли — исталган вақтда уруш бошланиб кетиши мумкин бўлган жаҳондаги ягона ҳудуддир. Август ойида Америка ҳарбий қўмондонлиги КХДР ҳужумига қарши Жанубий Кореяни мудофаа қилиш режасини текширувдан ўтказди.
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги кескинлик 25 август куни, бир қатор зиддиятлар ва ҳатто артиллерия отишмаларидан сўнг, икки томон келишувга келганидан сўнг пасайган эди.
Изоҳ (0)