Яман ташқи ишлар вазири Риёд Ясин хусийларга қарши курашувчи иттифоқчиларнинг қуруқликдаги қўшини мамлакатга бостириб кирганини тасдиқлади, деб хабар қилади «Газета.ru».
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудига Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшинлари киритилган.
«Биз, тез орада янги байрам — Яманнинг хусийлардан озод қилинишини нишонлаймиз», — деди Ясин.
Изоҳ (0)