3 сентябрь, пайшанба куни Хитой Пекинда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда янги ва олдинлари сир тутилган қурол-аслаҳалари қаторида «авиаташувчилар қотили» дея ном олган «Дунфэн-21D» ракетасини намойиш этиши кутилмоқда. Ушбу ракета товушдан ўн марта ортиқроқ тезликка эга ва уни тутиб қолишнинг имкони йўқ. Бу ҳақда Financial Times манбаларига таяниб, «RBK» хабар бермоқда.
«Дунфэн-21D» авиаташувчилар мудофаа тизимини енгиб ўтишга қодир дунёда ягона кемага қарши ракета саналади. Унинг ҳаракат радиуси 900—1500 километрга яқин. Экспертлар фикрича, янги ракета АҚШнинг Хитой соҳиллари яқинида ҳарбий гуруҳлар жойлаштириш имкониятини чиппакка чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)