Кустанай суди (Қозоғистон) мактабда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган 9-синф ўқувчиси учун икки йиллик шартли озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Ўсмир шу йўл билан математикадан бўладиган имтиҳонга халақит бермоқчи бўлган. Бу ҳақда «Gazeta.kz» маълум қилди.
Ёлғон хабар туфайли мактабдан саксонга яқин кишини зудлик билан кўчиришга тўғри келган. Ўқувчи судда айбини тан олди ва кечирим сўради, унинг оиласи эса давлатга етказилган 160 минг тенге зарарни тўлаб берди.
Изоҳ (0)