АҚШ президенти Барак Обама Аляскада жойлашган Мак-Кинли тоғига атабаска ҳиндулари томонидан берилган тарихий номни қайтаради, деб ёзади «Ведомости». У ўзининг Аляскага уч кунлик ташрифини шу эълон билан бошламоқчи.
Айни пайтда тоғ АҚШнинг 25-президенти Уильям Мак-Кинли номи билан аталади. Ҳиндулар уни Денали, яъни «буюк» деб номлаган. Қайта номлаш тоғ қандай аталиши билан боғлиқ 40 йиллик баҳс-мунозарага нуқта қўяди.
Изоҳ (0)