Россия президенти Владимир Путин ва бош вазири Дмитрий Медведев 30 август куни тонгда Сочидаги Бочаров Ручей қароргоҳида жисмоний тарбия билан шуғулланди, шунингдек, биргаликда нонушта қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия давлати раҳбари ва ҳукумати раиси якшанба тонгини қароргоҳ спортзалида енгил машқлар билан бошлаб, сўнг тренажёр залида шуғулланди.
Машғулотлардан сўнг Путин ва Медведев очиқ айвонда нонушта қилди, эътиборли томони, улар таомларнинг бир қисмини мустақил равишда тайёрлади — президент ва бош вазир барбекюда гўшт пиширди.
Чойхўрлик билан якунига етган нонушта устида Россиянинг биринчи рақамли шахслари бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)