Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги омборхоналарда 12 август куни юз берган портлаш қурбонлари сони 150 кишига етди, 23 киши бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Gazeta.kz» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлган барча кишиларнинг шахси аниқланган. Маҳаллий маъмурият ахборотига кўра, қурбонлар орасида 92 нафар ўт ўчирувчи ва 10 нафар полиция ходими бор. 12 нафар ўт ўчирувчи, бир нафар полициячи ва 10 нафар фуқаро бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда.
Фожиа натижасида умумий ҳисобда 800 га яқин одам тан жароҳати олди, 367 нафар жабрланувчи ҳали ҳам касалхонада қолмоқда. Улардан 20 нафарининг аҳволи жуда оғир эканлигини айтилмоқда.
Изоҳ (0)