Россия президенти Владимир Путин Москванинг «Шереметьево» аэропорти активларини консолидация қилиш ҳақидаги буйруқни имзолади, ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди, деб ёзади «Novayagazeta.ru».
Буйруқда гап «Шереметьево» ҳамда Пономаренко ва Ротенбергнинг «ТПС Авиа» гуруҳига кирувчи хусусий компанияларнинг давлат активларини консолидация қилиш ҳақида боради. Консолидациядан сўнг давлат бирлашган компания устидан назоратни йўқотади, бироқ «Шереметьево халқаро аэропорти» ОАЖнинг камида 30 фоизини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)