Facebook ижтимоий тармоғи ташриф буюрувчилар сони бўйича рекорд ўрнатди. Унга бир сутка мобайнида бир миллиард фойдаланувчи ташриф буюрди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Мен жамоамиз ва ютуғимиз билан жуда фахрланаман. Жамоамиз ҳар бир кишига замонавий дунё имкониятларини бериш учун ҳаракат қилади», — дейди унинг асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бу кунда дунёдаги ҳар еттинчи одам ўзининг саҳифасига кирган ва бунинг учун Цукерберг фойдаланувчиларга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)