Виржиниялик журналистлар қотили ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Sky News маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Эслатиб ўтамиз, WDBJ7 телеканалининг 24 ёшли журналисти Элисон Паркер ва 27 яшар оператор Адам Уорд 26 август, чоршанба куни тўғридан-тўғри эфир чоғида отиб ташланган, интервью бераётган маҳаллий амалдор аёл эса яраланганди.
Қотил марҳумларнинг ҳамкасби, мазкур телеканал ходими Вестер Фланиган бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)