Англиянинг Манчестер шаҳрида 16 ёшли қиз (исми ошкор этилмаяпти) иккита теракт тайёрлашда айбдор эканлигини тан олди, дея хабар бермоқда BBC News.
Қизнинг телефонида бомба тайёрлаш бўйича инструкция, турли қурол ва қийноқлар фотосуратлари, шунингдек, вафот этган ёш боланинг сурати топилди.
Судланувчи, хусусан, Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги ҳужумни режалаштиришда айбланмоқда, шу йилнинг майида полиция унинг олди олинганини эълон қилган эди. Қиз гаров пули эвазига озод этилди, унинг иши бўйича ҳукм 15 октябрда чиқарилиши мумкин.
Британиялик қиз апрелда 14 ёшли ўсмир бола билан бирга қўлга олинган эди, бола Австралияда полициячиларга террорчилик ҳужумини режалаштиришда қатнашганини тан олган.
Изоҳ (0)