Хитой Халқ Республикаси полицияси Тяньцзинь шаҳридаги кучли портлаш ва ёнғин ҳақидаги иш бўйича 12 кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «TAСС» Xinhua агентлигига таяниб.
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари портлаб кетган омборга эгалик қилувчи «Жуйхай» компанияси бошқарув раиси Юй Сюэвэй ва унинг ўринбосари Дун Шэсюан қўлга олинганини расман тасдиқлади. Уларга нисбатан эълон қилинган айбловлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)