Burger King фастфуд тармоғи баъзи газеталарда реклама устунини сотиб олди ва у ерда ўз рақобатчиси, McDonald’s тармоғига қаратилган очиқ хатни жойлаштирди, дея хабар бермоқда Meduza.
Burger King McDonald’s’ни бир кунга «бургер урушлари»ни тўхтатиб, биргаликда янги — МакВоппер (Биг-Мак ва Воппер аралашмаси) бургерини яратишга чақирди.
Ресторанлар тармоғи Атлантада бир кунга вақтинчалик кафе очиб, унда иккала компания логотиплари туширилган формадаги ходимлар МакВопперлар сотишини таклиф қилди.
Burger King ҳамкорликдаги акция 21 сентябрь — халқаро тинчлик кунига эътибор қаратиш ва бирйўла ушбу байрам билан шуғулланувчи Peace One Day нотижорат ташкилоти учун хайрия тўплашга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)