Жанубий Судан президенти Салва Киир Жубада қуролланган исёнчилар билан тинчлик сулҳини тузди, у мамлакатдаги қонли низоларга нуқта қуйишга қаратилган, деб ёзади «TAСС».
Имзолаш маросимидан олдин республика етакчиси матнда қўшимча шартлар бўлишига қарамай, битимни имзолашини айтди.
Қўзғолончилар вакиллари тинчлик битимини 17 август куни Эфиопия пойтахти Аддис-Абебеда имзолаган эди.
Жанубий Судан президенти вакилининг аниқлик киритишича, ҳукуматга битимдаги бир нечта бандлар, жумладан, исёнчилар вакилларининг нефтга бой Юқори Нил штати маъмуриятидаги кенг иштироки тўғрисидаги шартлар маъқул келмаяпти.
Изоҳ (0)