Норвегиялик Кристиан Линдгрен 18 ёшида мактабни ташлаб, саёҳатга отланди. Ўтган тўққиз йил ичида у 97 та мамлакатга саёҳат қилишга улгурди, деб ёзади «Tjournal.ru».
Линдгрен одатда ноодатий саёҳат йўналишларини танлайди ва уларни UnusualTravel номли блогида ёритиб боради. Бироқ, баъзида у оммабоп жойларга ҳам сафар уюштиради.
Унинг сўзларига кўра, 2 марта Марказий Осиёда, 6 марта Непалда, Жануби-Шарқий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида камида уч мартадан, бир неча марта Америкада, ўн мартадан кўп Хитойда бўлган. Энди эса Европа, Яқин Шарқ, Папуа—Янги Гвинея ва Мадагаскарга сафар қилишни режалаштирмоқда.
Эътиборлиси, у ўз сафарлари давомида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган. Саёҳатчининг блогида Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар 2015 йил июль ва август ойларида қолдирилган.
Линдгрен Ўзбекистонда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Нукус ва Мўйноқ шаҳарларида, шунингдек, Орол денгизи бўйида бўлганини ёзиб, саёҳат учун ажойиб мамлакат эканлигини, ўзгаришлар жуда тез бўлаётганини эътироф этган.
Изоҳ (0)