Ҳиндистон ғарбидаги Гужарот штатидаги ғалаёнлар оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд одам жароҳат олди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, дея хабар берди «TASS».
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди туғилиб-ўсган штатдаги бу ғалаёнларни, асосан, деҳқон ва фермерлар мансуб бўлган пател табақаси вакиллари келтириб чиқарди: улар ўзларига маълум бир табақалар учун қонунчиликда кўзда тутилган имтиёз ва ҳуқуқлар берилишини талаб қилмоқда.
Махсус ҳарбийлашган полиция ва армия бўлинмалари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза этиш идораларига ёрдамга жўнатилган.
Изоҳ (0)