АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида яшовчи жуфтлик Ки Ларго ороли соҳиллари яқинидаги океан тубида тўй қилди, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Айнан шу ерга ярим аср аввал Исо Масиҳ ҳайкали ўрнатилган.
Бундай ноодатий тантанага келин-куёв яхшилаб тайёргарлик кўрди: анъанавий оқ либос ва костюм-шимга акваланг ва ласт қўшимча сифатида кийилди. Ва албатта нотариус уларни никоҳлаб қўйди.
Keлин-куёвнинг дўстлари океан тубига тушмади ва маросимни катерда туриб кузатди. Ёш эр-хотин тўйларининг 50 йиллигини ҳам шу ерда нишонлашга қарор қилди.
Изоҳ (0)