Хитой шарқидаги Шандун провинциясида жўжа ортилган юк машинаси ҳалокатга учради ва ағдарилиб кетди. Натижада минглаб жўжалар округ бўйлаб ҳар томонга тарқалиб кетди, деб ёзади «Nur.kz».
ЙТҲ натижасида машинага зарар етди ва паррандалар ташқарига чиқиб кетди.
Яқин-атрофдаги қишлоқлар аҳолиси ҳодисадан фойдаланиб, полициячилар тақиқларига қарамай, жўжаларни тутиб, уйларига олиб кета бошлади.
Ҳаттоки ўткинчи машиналар ҳайдовчилари ҳам жўжаларни тутишда қатнашди. Натижада жонли юк эгаси 7800 доллар зарар кўрди.
Изоҳ (0)