Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунига етиб боряпти. Дунёнинг кучли жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақада иштирок этяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Маматқул Ҳайлаев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 8-турда Канада терма жамоасига қарши дона суриб, якунда 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Нодирбек Ёқуббоев рақибини мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов аксинча мағлубиятга учради. Ортиқ Ниғматов ва Абдумалик Абдусалимов рақиблари билан муроса кўчасини танлади.
Пешқадам Эрон терма жамоаси Қозоғистондан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди. Бугун, 27 август куни ўтказиладиган 9-турда Ўзбекистон терма жамоаси сингапурлик шахматчиларга қарши дона суради. Ҳозирча Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)