Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Буюк Британиянинг Вокинг шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, дея хабар бермоқда «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат мусобақада Омонмуродова иккинчи рақам остида таснифланган.
Қуръа натижасига кўра теннисчи илк даврада саралаш баҳслари ғолибаларидан бири британиялик Лиза Виборнни икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун Омонмуродова чорак финал йўлида яна бир мезбон теннисчи Кэти Дангга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)