Бугун, 26 август куни Қатарнинг «Ал Жайиш» клуби янги мавсум олдидан ўзининг яқинда харид қилган футболчиларини омма эътиборига таништирди, деб хабар беради «Sports.uz».
Ўзбекистонлик Сардор Рашидов энди фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради. У ҳам айнан «Ал Жайиш» жамоаси билан уч йилга мўлжалланган шартномага имзо чеккан.
Клубнинг Дуҳайлдаги қароргоҳида янги ўйинчиларни таништириш маросимида жамоа устози Сабри Ламуши ҳамроҳлигида Сардор Рашидов билан биргаликда марокашлик Абдул Раззоқ Хамдалла, маҳаллий футболчилар Усмон ал Халифа Яҳри ва Абу Бакр иштирок этди.
Тадимот маросимида нутқ сўзларкан, таниқли француз мутахассиси Ламуши Сардор Рашидовга катта умид боғлаётганини таъкидлади.
«Рашидов юксак маҳорат соҳиби. Буни у сўнгги вақтларда собиқ клуби ва терма жамоаси сафида намойиш этди. Биз бежизга уни таркибга жалб этмадик. Сардорнинг истеъдодига шубҳамиз йўқ. Ишончим комил, янги мавсумда у ‘Ал Жайиш’нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади», — дейди «Ал Жайиш» бош мураббийи.
Изоҳ (0)