Истеъдодли кинорежиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг «Куёв жўра» деб номланган оилавий комедияси 6 сентябрдан катта экранларга чиқиши маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
«Бу фильмнинг жанри ва номига қараб яна ўша севги-муҳаббат мавзуси эканда, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ бу ўзбек халқининг менталитети, урф одатлари-ю удумларидан келиб чиққан ҳолда яратилган комедик жанрдаги картинадир», — деб ёзади нашр.
Кинокомедияда Муҳаммадисо Абдулхайиров, Ҳосият Ҳусанова, Шоҳида Узоқова, Асқар Ҳикматов, Шаҳзода Муҳамедова, Зуҳра Солиева ва бошқа маҳоратли актёр ва актрисалар ансамбли иштирок этган.
Изоҳ (0)