Нуфузли Forbes журнали 2015 йилнинг энг кўп ҳақ олувчи актрисалари рўйхатини эълон қилди. «Корреспондент.net» хабарига кўра, рейтингда «Очлик ўйинлари» фильми юлдузи Женнифер Лоуренс биринчи бўлди.
Қайд этишларича, ёш актриса 2014 йилнинг июнидан 2015 йилнинг июнига қадар 52 миллион доллар ишлаб топган.
Иккинчи ўринни Скарлетт Йоханссон эгаллаган — ўтган бир йил давомида унинг иштирокидаги иккита катта лойиҳа — «Қасоскорлар» фильмининг иккинчи қисми ва «Люси» фантастик жангари фильми экранларга чиқди.
Йоханссон сўнгги бир йил давомида 35,5 миллион доллар ишлаб топди. Кучли учликни тўлдирган Мелисса МакКарти эса, жами 23 миллион доллар гонорар олган.
2015 йилнинг энг кўп ҳақ олувчи актрисалари ўнлиги
- Женнифер Лоуренс – 52 миллион доллар
- Скарлетт Йоханссон - 35,5 миллион доллар
- Мелисса МакКарти – 23 миллион доллар
- Бинбин Фань – 21 миллион доллар
- Женнифер Энистон – 16,5 миллион доллар
- Жулия Робертс - 16 миллион доллар
- Анжелина Жоли ва Риз Уизерспун – 15 миллион доллар
- Энн Хэтауэй ва Кристен Стюарт – 12 миллион доллар
- Кэмерон Диас – 11 миллион доллар
- Гвинет Пэлтроу – 9 миллион доллар
Изоҳ (0)