Америкалик фотомодель ва актриса, ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг эвараси Дри Хемингуэй Chloe брендининг Chloe Eau de Parfum деб номланган янги ифори рекламасида суратга тушди. Улар сентябрда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Vogue хабар берди.
Дри Хемингуэй 2009 йилда модель сифатидаги фаолиятини бошлади ва орадан бир йил ўтиб, Gianfranco Ferré «юзи»га айланди. Ундан ташқари, Gucci, Valentino, Chanel ва Paco Rabann брендлари билан ҳамкорлик қилди. Chloe билан шартнома 2015 йил май ойида имзоланган.
Изоҳ (0)