Россиялик актриса Кристина Асмус "Чемпионлар: Тезроқ. Баландроқ. Кучлироқ" номли янги фильмда спорт гимнастикаси бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Светлана Хоркинани гавдалантиради. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Унинг бу ролга тасдиқланиши бежиз эмас: Асмус ҳам болалигида гимнастика билан шуғулланган ва «спорт усталигига номзод» унвонига эга. Шу боис актриса суратга олиш майдонидаги барча жараёнларда ўзи иштирок этишга қарор қилди ва бунинг учун кунига бир неча соат машғулот ўтказмоқда.
«Спорт гимнастикасига 10 йил умримни бердим. Светлана Хоркинани ўйнаётганимдан фахрланаман, чунки унга доим қойил қолиб келганман», – дея таъкидлаган Асмус.
Изоҳ (0)