23 август, якшанба кун Жанубий Корея ва КХДР вакиллари ўртасида чегарада жойлашган Пханмунжомда бўлиб ўтган фавқулодда музокаралар 12 соатдан ошиқ давом этди, деб ёзади «ТАСС». Бир кун аввалгидек, музокаралар мазмуни ҳақида маълумот берилмади: олий даражадаги учрашувлар ўтаётган Тинчлик уйи эшиклари матбуот вакиллари учун ёпиқ.
Учрашув бошланишидан бир неча соат аввал Жанубий Корея мудофаа вазирлиги «КХДР сўнгги кунларда Корея Республикаси билан чегарада артиллерия гуруҳи таркибини кенгайтиргани»ни, «Шимолий Корея сувости кемалари эса ўз базаларини тарк этгани»ни маълум қилган эди. Таъкидланишича, Шимолий Кореянинг бир неча ўнта субмаринаси денгизга чиққан. Шу туфайли Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучлари кемага қарши гуруҳини кучайтириб, ўз сув ҳудудида уларни қидириш ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)