Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувлардан сўнг ўз кучини қандай қилиб тиклашини маълум қилди. «Zakon.kz» хабарига кўра, футболчи бунинг учун музли ванна қабул қилади.
Криштиану мазкур амалиётни ҳар бир ўйиндан сўнг қилади. «Муздек ванна — дам олишнинг энг яхши йўли. Сиз ҳам қўллаб кўринг!», — деди Роналду. Бундан ташқари, мушакларни бир маромда сақлаб туриш учун португалиялик футболчи ҳарорати 200 даража совуқ бўлган криосаунадан фойдаланади.
Роналду ўзининг бу каби сирларини «Галатасарой»га қарши Сантьяго Бернабеу кубоги учрашувидан сўнг маълум қилди. Мазкур ўйинда «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, 21 август, жума куни футбол бўйича Испания чемпионати баҳслари старт олди. «Реал» мусобақадаги илк учрашувини 23 август куни ўз майдонида «Спортинг Хихон»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)