Ижтимоий тармоқларда кампанияларнинг қийматини баҳолаш билан шуғулланувчи Opendorse компанияси Миллий баскетбол ассоциациясининг етакчи ўйинчилари аккаунтлари устида тадқиқот ўтказди, деб ёзади «Koрреспондент.net».
Opendorse фикрича, Twitter’да 23,2 миллион обуначига эга Леброн Жеймснинг ҳар бир пости деярли 140 минг доллар қийматга эга.
«Уни 23 миллион киши ўқийди. Бу ТВдаги реклама ролигидан беш баробар катта аудиториядир», — деди Opendorse бош директори.
Ушбу компания махсус ишлаб чиқилган алгоритмлар бўйича таниқли кишиларнинг ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатларини пулга чақади.
Изоҳ (0)