Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида давом этаёган «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг чорак финалига чиқди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Фаррух иккинчи давра учрашувида Илья Марченкони 4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Таққослаш учун, украиналик теннисчи дунё рейтингида 119, Дўстов эса 161-ўринни эгаллаб турибди.
Энди ярим финалга чипта берувчи учрашувда ўзбекистонлик теннисчи ҳиндистонлик Юки Бхамбрига қарши кортга чиқади. Юки ATP рейтингида 149-поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)